Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Элдор Шомуродов “Матч ТВ”га интервью берди

Бекзод Исаев
Изоҳлар: 1

Ҳамюртимиз клубининг тайёргарлиги ҳақида гапирди

"Ростов" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарлик борасида “Матч ТВ”га интервью берди.

- Таътилдан сўнг ташкил этилган дастлабки йиғинда тикланиш жараёнига урғу берилди. Жисмоний тайёргарликка аҳамият қаратилди. Энди ўйиндаги ҳолатларга тайёрланган ҳолда чемпионатга ҳозирлик кўрамиз, - деди Элдор Шомуродов.

Маълумот ўрнида, Шомуродов иккинчи йиғинга жамоадан кейин алоҳида етиб келди. Ҳамюртимизга Абу Дабидаги йиғиндан сўнг бир неча кун дам берилди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ