Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Элдор Шомуродов трансферига оид янгилик!

Ойбек Йўлдошев
Изоҳлар: 2

Унга А Сериянинг бошқа жамоаси қизиқиш билдирмоқда

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов янги мавсумни қаерда давом эттириши сўроқ остида қолмоқда. "Бўрилар" яқинда "Жирона"дан Артём Довбикни қўшиб олди. Бундан ташқари, жамоада Тэмми Абраҳам ҳам бор. Шу сабаб катта эҳтимол билан легионеримизнинг ижарага берилади. 

Италиялик журналист Никола Скиранинг хабарига кўра, агар римликлар Шомуродовнинг маошини бир қисини тўлаб беришга рози бўлса, "Верона" уни ижарага олишга тайёр. Журналистнинг таъкидлашича, ўзбекистонлик футболчи Де Россининг режаларига кирмайди.

Маълумот учун, Элдор ўтган мавсумни Сардиниянинг "Кальяри" жамоасида ўтказиб, 3 та гол урди ва шунча ассистни амалга оширди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ