Элдор Шомуродовдан тарихий натижа
Ўзбекистон терма жамоаси Дубайдаги йиғин доирасида Жанубий Судан терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди. Мазкур баҳсда ҳамюртларимиз йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Дастлаб Элдор Шомуродов дарвозага тескари турган ҳолда дарвозани ишғол қилди. Кейин эса "Рома" ҳужумчиси бирга-бир вазиятдан гол урди. Иккинчи таймда Жалолиддин Машарипов пенальтидан тўпни тўрга йўллади.
Шу тариқа, вакилларимиз ушбу йиғиндаги иккинчи ўртоқлик беллашувида зафар қучишди. Эътиборлиси, терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродовнинг Жанубий Судан дарвозасига киритиган биринчи голи терма жамоамизнинг 500-голи сифатида тарихда қолди. Энди Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳисобида 502 та гол мавжуд.
Сречко Катанец шогирдлари навбатдаги ўртоқлик учрашувини 1 февраль куни Янги Зеландияга қарши ўтказади.
Фикрлар