Елена Остепенко ва Габриэла Дабровски финалда
Ads

Латвиялик Елена Остепенко ва канадалик Габриэла Дабровски “Qatar Total Open – 2018” турнирининг ярим финалида ғалаба қозонди.

Улар мусобақанинг жуфтлик баҳсларида чехиялик Барбора Крейчикова ҳамда Катержина Синякова устидан  6:3, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди Доха шаҳри мезбонлик қилаётган мусобақа финалида Остапенко ва Дабровски тандеми австралиялик Моник Адамчак ва украиналик Людмила Киченок, ёки словенялик Андрея Клепач ва испаниялик Марией-Хосе Мартинес-Санчесга қарши кортга чиқади.

Sports.uz