Элизе Мертенс ҳам сафдан чиқди
Zohir2018
Кучли рақобатга дош бера олмади
Бельгиялик теннисчи Элизе Мертенс "Уимблдон" мусобақасининг тўртинчи даврасида кутилмаганда мағлубиятга учради.
Унинг мазкур босқичдаги рақиби чехиялик Барбора Стрикова тажовузкор ўйин намойиш этиб якунда 4:6, 7:5, 6:2 ҳисобида зафар қучди.
Шу тариқа Лондон шаҳрида ўтаётган чемпионатнинг чорак финалига йўл олган Стрикова, энди британиялик Йоханна Конта, ёки ҳамюрти Петра Квитова билан куч синашади.


Изоҳлар (0)