Емельяненко бирор марта ҳам рингга кўтарилмаган спортчига қарши жанг қилади
Мирзосолих Атаев
Емельяненко нопрофессионал жангчи билан куч синашади.
Жорий йилнинг 29 ноябрь куни ММА жангчиси Александр Емельяненко Михаил Кокляевга қарши рингга кўтарилади. Бу ҳақда championat.com нашри хабар бермоқда.
Москванинг "ВТБ Арена" спорт мажмуасида бўлиб ўтадиган беллашув, бокс қоидалари бўйича ўтадиган бўлди. Баҳс 4 раундга бўлинган ҳолда, ҳар бир раунд 3 дақиқали бўлади.
Қизиқарлиси шундаки, Михаил Кокляев фаолияти давомида бирор марта ҳам октагонда ёки рингга кўтарилмаган, у спортчилик фаолияти давомида куч ва чидамлийлик бўйича куч синашган.



Изоҳлар (0)