Энди дарвозабонлар навбатма‑навбат майдонга тушади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Бавария» келаси мавсумда Мануэль Нойерни жамоанинг мутлақ «биринчи рақамли» дарвозабони сифатида кўрмайди.

Капитан келаси ёзда профессионал фаолиятини якунлашни режалаштираётгани сабаб, мюнхенликлар унга муносиб ворисни олдиндан тайёрлаб қўймоқчи. Клуб раҳбарияти Йонас Урбигни келажакда асосий дарвозабон сифатида кўряпти. 

Bayern & Germany нашри немис журналистларига таяниб хабар беришича, яқинда бошланадиган мавсумда 22 ёшли дарвозабон фақат Нойернинг захирасида ўтириб қолмайди – уни муҳим ўйинларда ҳам майдонга тушириш режалаштирилган. Бу орқали ёш посбон катта босим ва масъулиятга аста-секин кўникиши керак.

Маълумотларга кўра, 40 ёшли Нойер бу режага қарши эмас. Аксинча, у Урбигни қўллаб-қувватлаб, тажрибаси билан ўртоқлашишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Йонас Урбиг 2025 йил бошида «Кёльн» клубидан «Бавария» сафига қўшилган. Мануэль Нойер эса 2011 йилдан бери мюнхенликлар дарвозасини қўриқлаб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!