Энди олинглар! "Тоттенхэм" Ришарлисоннинг нархини пасайтирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби қишки трансфер ойнасида бразилиялик ҳужумчи Ришарлисон билан хайрлашишга тайёр. Маълумотларга кўра, жамоа 29 ёшли футболчи учун молиявий талабларни пасайтирган ва энди тахминан 10 миллион евро атрофидаги таклифларни кўриб чиқишга рози.

Бу қарор клуб раҳбариятининг узоқ муддатли режаларида Ришарлисонга ўрин қолмаганини кўрсатиши мумкин. Манбаларга кўра, бош мураббий Роберто Де Дзерби бразилиялик форвардни асосий таркиб учун муҳим фигура сифатида эндиликда кўрмаяпти.

Ришарлисон 2022 йилдан бери «Тоттенхэм» шарафини ҳимоя қилиб келади. У бу клубка «Эвертон»дан ўтган эди. Ўтган мавсумда у Англия чемпионатида 32 ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва тўрт марта голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!