Энди Руиснинг навбатдаги рақиби маълум

  • 14 август, 2020, 15:28
  • 0
  • Бокс

Супероғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони Энди Руис ўзининг навбатдаги жангини Крис Арреолага қарши ўтказади. “Тhe Athletic” нашри хабарига кўра, томонлар жанг бўйича келишувга эришдилар. Жанг қачон ва қаерда бўлиши ҳали аниқ эмас. Режага кўра, жанг 2020 йил охирига мўлжалланмоқда.

Энди Руис ( 33-2, 22КО) 2019 йил июль ойида 3 йўналиш чемпиони Энтони Жошуани сенсацион тарзда нокаутга учратиб, барчани лол қолдирган эди. Шу йилнинг ўзида бўлиб ўтган реванш жангида эса, Руис очколар ҳисобида имкониятни бой берган ва Жошуа камарларни қайтариб олганди.

Крис Арреола ( 38-6-1, 33 КО)  2016 йилда Деонтай Уайлдердан мағлубиятга учрагач, Маурензо Смит ва Жан Аугустин устидан ғалаба қозонди. 2019 йилнинг август ойида бўлган Адам Ковнацкийга қарши жангда эса очколар ҳисобида имкониятни бой берганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!