Эндрик «Милан» таклифини рад этди
«Реал» таркибида кам ўйнаётган 20 ёшли бразилиялик ҳужумчи Эндрик қишда «Милан»га ўтиш таклифини рад этди
20 ёшли бразилиялик ҳужумчи Эндрик келаси йилнинг январь ойида «Милан»га ўтиш бўйича таклифни рад этди. Бу ҳақда Bernabéu Digital нашри хабар берди.
Эндрик 2024 йилда «Палмейрас»дан «Реал»га ўтган эди. Ўтган мавсумда ҳужумчи Франциянинг «Лион» клубида ижара асосида тўп тепди. Жорий мавсумда ҳам футболчи етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. У Мадрид клуби сафида барча мусобақаларда 4 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди.
Аввалроқ ОАВда Эндрик қишки трансферлар ойнасида Италиянинг кучли клубларидан бирига ижарага берилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ бразилиялик футболчи «Милан» таклифини рад этди.
Bernabéu Digital нашри таъкидлашича, «Реал» ҳозирча ўз футболчисининг кетиши бўйича ҳеч қандай музокара олиб боришни режалаштирмаяпти.

Изоҳлар (0)