Эндрик нима қилишни билмай қолди
"Реал" форварди ўйин амалиёти етишмаётганини тан олди
20 ёшли бразилиялик ҳужумчи Эндрик қишки трансфер ойнасида «Реал»ни тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги саволларга муносабат билдирди. Унинг таъкидлашича, жамоа бош мураббийи Жозе Моуринью билан муносабатлари яхши ва у мутахассисга тўлиқ ишонади. Шу билан бирга, ёш форвард учун энг асосий масала – мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш.
«Мен ҳали 20 ёшдаман, шунинг учун вазият қандай ривожланишини кутамиз. Фақат ўйнашни, бахтли бўлишни ва жамоадошларимга ёрдам беришни истайман. Январда нима бўлишини билмайман — ҳаммаси Аллоҳ қўлида. Фақат карьерам учун энг яхшисини сўрайман… Моуриньюга жуда ишонаман… «Реал» учун майдонга тушганимда бор кучимни берганман ва шундай бўлиб қолади, чунки клуб мен учун ҳаммасидан устун. Лекин Моуринью менга кўрсатаётган эътибор ва ишонч туфайли янада кўпроқ меҳнат қилишга мотивация топаман», — дея Эндрикнинг сўзларини Globo келтиради.
Жорий мавсумда Эндрик турли мусобақалар доирасида «Реал» таркибида етти ўйин ўтказиб, бир бор гол урди. Ла Лиганинг тўрт учрашувида майдонга тушган форвард фақат бир марта асосий таркибда ўйинни бошлади. Испания чемпионатидаги умумий ўйин вақти эса 85 дақиқани ташкил этмоқда.

Изоҳлар (0)