Эндрик "Реал" тарихига кирди

Эндрик "Реал Мадрид"нинг Чемпионлар Лигасида гол урган энг ёш футболчиси бўлди.

Бразилиялик футболчи "Штуттгарт" билан ўйинда (3:1) 2-таймга қўшиб берилган 5-дақиқада гол урди. Эндрик буни 18 ёш 58 кунлигида амалга оширди.

Аввалги рекорд Раулга тегишли эди. 1995 йилнинг октябрь ойида у 18 ёш 113 кунлигида "Ференцварош"га қарши баҳсда "Реал" сафида хет-трик қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!