Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Эндрик учун Ла Лигадаги уч даъвогар жамоа эълон қилинди

Abdukarim Atayev
Изоҳлар: 0

«Реал» 20 ёшли бразилиялик ҳужумчи Эндрикни келаси мавсум «Реал Сосьедад»га ижарага беришни кўриб чиқмоқда.

«Реал» таркибига яқинда қўшилган, 20 ёшли бразилиялик ҳужумчи Эндрик келаси мавсумни бошқа жамоада ўтказиши мумкин. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, ёш форвард доимий ўйин амалиётига эга бўлишни истамоқда. Аммо «қироллик клуби» бош мураббийи Жозе Моуринью ҳужум чизиғидаги кучли рақобат туфайли унга доимий таркибда жой кафолатлай олмаяпти.

Нашр маълумотича, Эндрик учун асосий даъвогар сифатида «Реал Сосьедад» тилга олинмоқда. Сан-Себастьян клуби ҳужумчини ижарага олиш ниятида. Шунингдек, Эндрикни маълум муддатга ўз сафига қўшиб олиш вариантини «Бетис» ва «Вильярреал» ҳам кўриб чиқмоқда. Ушбу учала жамоа ҳам келаси мавсум еврокубокларда иштирок этади. Шу боис, юқори даражада ўйнаш имконияти ёш бразилиялик форвард учун жиддий омил бўлиши мумкин.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ