Энг муҳим паллада Англияда катта йўқотиш

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия терма жамоасининг ўнг қанот ҳимоячиси Рис Жеймс жаҳон чемпионати доирасидаги миллий жамоанинг навбатдаги камида икки учрашувини ўтказиб юбориши аниқ бўлди. 

Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.

Ҳозирча футболчи тиззаости пайи жароҳатидан тикланиш билан банд. У аввалроқ, 23 июнь куни Ганага қарши ўйиндан сўнг мушаклардаги тортишишдан шикоят қилган, жума куни эса жамоа билан умумий машғулотда қатнашмаган эди.

Терма жамоа бош мураббийи Томас Тухелнинг тасдиқлашича, Жеймс жамоа билан бирга Нью-Йоркка бормаган. Англия шу шаҳарда Панама термасига қарши майдонга тушади. Агар инглизлар плей-офф босқичига йўл олса, ҳимоячи 1/16 финал баҳсини ҳам ўтказиб юбориши айтилмоқжа. 

Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача ўтказилмоқда. Икки тур якунларига кўра, Англия L гуруҳида тўрт очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!