Энг ёш гроссмейстер рекорди янгиланишига бир қадам қолди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Айни пайтда Москвада Аэрофлот Опен 2026 турнири бўлиб ўтмоқда. Унда Фаустино Оро Абҳиманю Мишранинг энг ёш грооссмейстер рекордини янгилаш учун курашни давом эттирмоқда. 6-турдаги мағлубиятдан сўнг, кеча у кетма-кет икки ғалабага эришди.

Баъзи вазиятларда Орога омад ҳам кулиб боқди. Масалан, кечки турда унинг рақиби — озарбайжонлик ИМ Вугар Талибов аввал 41...Ке7! юришини қилиб, сўнг рухни д6 га олиб келиб дуранг қилиш имкониятига эга эди. Аммо у дарҳол 41...Рд6 ўйнади ва бу хато бўлди.

Давомида 42.Нхc6 Бхc3 43.Рc1 Рхе6+ 44.Кд5 Ре3 45.Нха7 юришлари қилинди ва  оқ доналар ғалабага эришди.

Ҳозир Оро ҳисобида 5,5/8 очко бор. Гроссмейстер нормаси учун унга бугунги турда ғалаба керак.

Ҳал қилувчи рақиб ҳам маълум: у россиялик гроссмейстер, 18 ёшгача бўлганлар ўртасида жаҳон чемпиони (2023) Алексей Гребнев (2621) бўлади.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!