Энг зўр атлетлар Чирчиққа келди
Чирчиқ шаҳрида жойлашган Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети манежида енгил атлетика бўйича мамлакат кубоги ўтказилмоқда.
Кубок баҳсларининг илк кунида 60 ва 800 метр масофага югуришда Шарифа Давронова ҳамда Сабоҳат Самижонова марра чизиғини биринчи бўлиб босиб ўтган бўлса, тўсиқлар оша 3 минг метр масофага югуришда Дилшода Усмоновага тенг келадигани топилмади.
Ушбу масофаларга эркаклар ўртасида югуриш баҳсларида Суннат Исмоилов, Ҳаётбек Аҳмедов ва Раҳматулла Нуралиев олтин медални қўлга киритди.
Баландликка ва узунликка сакрашда, Барнохон Сайфуллаева, Роксана Худоёрова, Сарвар Мелиев каби атлетларимиз энг яхши натижани қайд этган бўлса, ядро улоқтиришда кутилганидек Малика Насриддинова ҳамда Рашидбек Содиқов ғолиб бўлди.
Фикрлар