Энг зўр тўпурар олтита ўйинга ҳайдалди
Англия Чемпионшипи вакили “Норвич”нинг испаниялик ҳужумчиси Борха Сайнс олтита учрашувга дисквалификация қилинди.
Англия футбол ассоциацияси расмий сайтининг маълум қилишича, лиганинг энг зўр тўпурари “Сандерленд”га қарши учрашувида рақибига туфлагани учун шу жазо чораси қўлланилган.
Аслида бу баҳс 21 декабрь куни бўлган. Унда “Норвич” футболчилари сафардаги ўйинда “Сандерленд”га 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйган. Ушбу беллашувнинг 74-дақиқасиа Сайнс рақиб футболчисига тупирган. Бу вазият учрашув бош ҳаками эътиборидан четда қолди.
Бироқ кейинчалик видеотакрорлар ўрганиб чиқилгач, Сайнсга нисбатан олти ўйинлик дисквалификация қўллаш ва ундан 12 минг фунт миқдорида жарима ундириш ҳақида қарор чиқарилди. Испан ҳужумчиси айбини тан олди.
23 ёшли Сайнс жорий мавсумда рақиблар дарвозасини 15 маротаба ишғол қилган ва Чемпионшип тўпурарлари пойгасида пешқадамлик қилмоқда.
Фикрлар