Енгил атлетика. Анвар Анваров Прагадаги халқаро турнирда совриндор бўлди

Чехиянинг Прага шаҳрида енгил атлетика бўйича “Josef Odlozil Memorial” халқаро турнири бўлиб ўтди. Европа бўйлаб мусобақаларда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анвар Анваров Бутунжаҳон енгил атлетика федерациясининг бронза даражасидаги ушбу стартда кумуш медалга сазовор бўлди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, узунликка сакраш дастурида қатнашган Анваров 7,92 метр натижа қайд этишга муваффақ бўлди. Аҳамиятлиси, ғолибликка эришган 18 ёшли чехиялик Петр Мейндлшмид ҳам худди шундай натижа кўрсатган. Бироқ уринишлар ҳолатига кўра мезбон атлет олтин медалга эга чиқди.

Петр Мейндлшмид (Чехия) – 7,92 метр
Анвар Анваров (Ўзбекистон) – 7,92
Русвал Самааи (ЖАР) – 7,75

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!