Енгил атлетика. Шоҳруҳ Давлатов Кенияда шуғулланмоқда

Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шоҳруҳ Давлатов яна Кенияда ўқув-машғулот йиғинларига киришди. Ҳамюртимиз Итен шаҳарда ноябр ойининг сўнггига қадар шуғулланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Милий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Режага кўра, Давлатов 27 октябрь куни Валенсияда ўтадиган нуфузли ярим марафон турнирида стартга чиқади. Шундан сўнг яна Кенияда тайёргарликни давом эттиради.

Атлетимиз 27 ноябрь куни Итендаги сўнгги машғулотни ўтказиб, яна Валенсияга йўл олади. У ерда ҳамюртимиз 1-декабрга белгиланган “платинум” даражасидаги марафонда қатнашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!