Енгил атлетика. Швейцариядаги халқаро турнирда икки нафар ҳамюртимиз совриндор бўлди

Швейсариянинг Женева шаҳрида енгил атлетика бўйича “Atleticageneve – EAP” халқаро турнири бўлиб ўтди. Бутунжаҳон енгил атлетика федерациясининг бронза даражасидаги ушбу мусобақада қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари олтин ва бронза медалларини қўлга киритишди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, Анвар Анваров узунликка сакраш секторида роппа-роса 8 метр натижа билан биринчи ўринни эгаллади. Осиё ўйинлари чемпиони Сафина Садуллаева эса баландликка сакрашда бронза медали билан тақдирланди. 

Узунликка сакраш:
Олтин - Анвар Анваров (Ўзбекистон) - 8.00 метр
Кумуш - Герсон Балде (Португалия) - 7.86
Бронза - Ю-Танг Лин (Хитой Таипейи) - 7.82

Баландликка сакраш: 
Олтин - Элизабей Пихела (Эстония) - 1.89 метр
Кумуш - Бритт Вирман (Нидерландия) - 1.89
Бронза - Сафина Садуллаева (Ўзбекистон) - 1.83

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!