Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Энцо Фернандес "Реал"га жавобини айтди

Футболчи ўз келажагига ойдинлик киритди

Манбаларга кўра, «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес «Реал» жамоасига эҳтимолий трансфери борасида ўз позициясини билдирган.

Маълумотларга қараганда, аргентиналик футболчи ҳозирча Мадрид клубига ўтишни истамайди. У фақат битта ҳолатда бу вариантни кўриб чиқишга тайёр. 

Унга кўра, агар «Манчестер Сити» молиявий қоидабузарликлар учун жуда қаттиқ жазога учраса ва «Этиҳод»да қолиш деярли имконсиз бўлиб қолсагина Энцо мадридликлар таклифини қабул қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Энцо Фернандес ёзги трансфер ойнасида «Челси»дан «Манчестер Сити»га ўтган, манчестерликлар унинг трансфер ҳуқуқларини тўлиқ сотиб олган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ