Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Энцо Фернандес: "Қанча йиғлаганимни айтолмайман"

Ойбек Йўлдошев
Изоҳлар: 0

Энцо Фернандес Лионель Мессининг Аргентина терма жамоасидан кетиши ўзини жуда қайғуга солганини айтди.

Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес 39 ёшли ҳужумчи Лионель Мессининг миллий жамоадан кетиши ҳақида фикр билдирди.

«Энди бизга Лео етишмайди. Бугун қанча йиғлагaнимни сўраманг. Бу ишончсиз ҳолат», – дея Фернандеснинг сўзларини инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда келтирган.

6 октябрдан 7 октябрга ўтар кечаси Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафидаги хайрлашув учрашувини ўтказди. Рақиб сифатида Бенин жамоаси майдонга тушди. «Альбиселесте» 3:0 ҳисобида ишончли ғалаба қозонди. Месси бир гол урди ва икки голли узатма муаллифига айланди.

Умуман олганда, афсонавий ҳужумчи Аргентина терма жамоаси таркибида 208 та ўйин ўтказган. У шу вақт мобайнида 126 та гол урган ва 69 марта ҳамжамоаларини голли пас билан таъминлаган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ