Эрлинг Холандга икки янги даъвогар чиқди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Норвегиялик юлдуз муаммодаги «Манчестер Сити»ни тарк этадими?

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар кучаймоқда. Клуб атрофида молиявий қоидаларни бузиш бўйича жиддий айбловлар пайдо бўлди ва шу сабабли «шаҳарликлар» Англия премьер-лигасидан чиқариб юборилиши эҳтимоли муҳокама қилинмоқда.

Touchline нашрининг ёзишича, вазиятдан фойдаланишни «ПСЖ» ва «Арсенал» режалаштирмоқда. Манбаларга кўра, ҳар икки клуб ҳам яқин вақт ичида Холандни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Аввалроқ оммавий ахборот воситалари норвегиялик форвардга «Реал» ва «Барселона» томонидан ҳам жиддий қизиқиш борлигини хабар қилган эди. Испаниянинг бу икки гранди Холандни қўлга киритиш масаласини устувор йўналишлардан бири сифатида кўраётгани айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!