Эрнесто Вальверденинг “Барселона“даги 5 хатоси
Ads

Биз эса бугун Валвердени “Барса“да қилаётган хатоларига қисқача тўхталсак.

valverde loading

1) Вальверде “Барселона”га келгач, академияга катта эътибор бериши ҳақида жар солди, лекин асосий эътибори трансфердаги ўртамиёна ўйинчиларга қаратилди. Ўтган мавсум ёшлар жамоасидан олинган Арнаис кўпчиликда яхши таассурот қолдирди, лекин мураббий унга кўп имконият бермади. Айни пайтда ҳам ёшлар жамоасида Рику Пуиг, Хуан Миранда, Карлос Аленя сингари яхши савиядаги футболчилар бор, аммо...

2) Вальверде олдинги жамоаларида 4-2-3-1, 4-4-2, 4-3-2-1 схемаларини танлагани ва ўтган мавсумда унинг “Барса“да 4-4-2 схемасини қўллаши ЕЧЛда самарасиз чиққани эътирозларга сабаб бўлди. Бу мавсумда каталонияликлар 4-3-3 схемасига қайтишди, аммо жамоа ҳужумида ва ҳимоясида жиддий бўшлиқлар ҳосил бўлмоқда. Вальверде учун янги схема нотанишдек гўё.

3) Мотивация. Жамоа ўртамиёна, хатто аутсайдер жамоалар бн тўқнашаётганда ҳам жиддий муаммоларга дуч келмоқда. Аксарият ўйинларда иштиёқсизлик ва ҳотиржамлик натижасида “Барселона“ биринчи бўлиб гол ўтказиб юбормоқда. Баъзида ирода кўрсата олмоқда баъзида эса йўқ.

Ла Лига. Каталония дербисида кучлар тенг келди

4) Тушунарсиз ротация. Вальверде "Жирона"га қарши ўйинда 4 та ротация қилди, лекин қолган футболчиларда ўйин амалиёти борлиги учун ҳам қизил карточкагача бу ҳолат унча сезилмади. Бироқ "Леганес"га қарши ўйинда 2 тагина лекин "супер" ротация амалга оширди. Бу мавсум умуман майдонга тушмаган, 32 ёшли, тезлиги билан мақтана олмайдиган Вермален тезкор Альба ўрнига, ва ўйин амалиётисиз жамоага қайта тўлиқ мослашиб кета олмаган Мунир. Вазиятни тўғирлаш учун яқиндагина жароҳатдан қайтган, формасини тикланмаган Малкомни майдонга ташлади.

valverde and pique

Ваҳоланки, ҳужум триосида Коутиньо-Месси-Дембеле, ярим ҳимояда Артур ёки Видални тушириши, Альба ўрнига тезкор ёш Мирандани синаб кўриши ҳам мумкин эди.

 

Ла Лига. "Барселона" мавсумдаги дастлабки мағлубиятини қабул қилиб олди

5) Бир хил услуб ва қарор қабул қилишдаги сусткашлик. Ҳужум чизиғига Коутиньонинг келиши унинг индивидуал маҳорати ҳисобига бироз янгилик бўлди. Лекин "Барселона"нинг комбинацион голлари тобора камайиб кетмоқда. Голларнинг аксарияти футболчиларнинг индивидуал маҳорати ёки Мессининг жарима зарбалари орқали киритилмоқда.

Ўтган мавсум "Рома" билан ўйиндаги сусткашлик бутун мавсумга татиган бўлса, сўнгги уч ўйинда бу анъаналар давом этди. ПСВ бн учрашув. 80-дақиқа, ҳисоб 3-0 кўринишига келгач ҳам футболчи алмаштирилиши йўқ. Натижада Самуэль Умтити қизил карточка олиши, ҳисоб нозикроқ бўлганида ёки рақиб кучлироқ бўлганида вазият бутунлай ўзгариб кетиши ҳам муммин эди. "Жирона" билан ўйинда қизилдан кейин уша позициядаги бўшлиқни тўлдириш учун ҳимоячии туширмади ва Бускетс хато қилди. "Леганес" билан кечган беллашувда ҳам хато қарорлар ўйин натижасига таъсир ўтказмай қолмади. 

Суарес "Барселона"дан кетиши учун 4 та сабаб