Эрон Про лигаси. Сергеев ва Ўрунов ўйнаган баҳсда "Персеполис" мағлуб бўлди
Эрон Про лигасининг 20-турида "Малаван" ўз уйида "Персеполис"ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдаги ягона гол 11-дақиқада Жавад Муҳаммадий томонидан киритилди. Шунингдек, меҳмонлар сафида Игорь Сергеев ва Остон Ўрунов учрашувни асосий таркибда бошлади. Сергеев майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган бўлса, Ўрунов 61-дақиқада захирага олинди.
Маълумот учун, айни пайтда Теҳрон жамоаси 34 очко билан турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар