Эшли Барти ҳам финалга йўл олди
Франициянинг Париж шаҳрида ўтаётган "Ролан Гаррос" турнирининг аёллар ўртасидаги яккалик баҳсларида финалда иштирок этувчи теннисларнинг номи аниқ бўлди.
Мусобақанинг ярим финалида австралиялик Эшли Барти 18 ёшли америкалик Аманда Анисимовага қарши кортга чиқди ва 6:7, 6:3, 6:3 ҳисобида зафар қучди.
Энди "Катта дубулға" туркумига кирувчи Франция очиқ чемпионатининг бош соврини учун ўтадиган ўйинда чехиялик Маркета Вондроушова ҳамда Эшли Барти ўзаро куч синашади.
Фикрлар