Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Эстевао учун курашда "Барса"га икки рақобатчи чиқди

"Челси" ҳужумчиси талаш

Каталониянинг машҳур клуби «Барселона»  раҳбарияти «Челси» таркибида тўп сураётган вингер Эстеваони ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар берди.

Бироқ испаниялик клуб ёлғиз эмас — футболчи атрофида жиддий рақобат шаклланмоқда. Эстеваони қўлга киритиш учун яна икки етакчи жамоа курашга қўшилган. 

Манбаларга кўра, вингер хизматларига «ПСЖ» ва «Бавария» ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Аввалроқ Эстевао «Челси»ни тарк этиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. У мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишни истаяпти. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 80 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ