Етти клуб "Барса" ўйинчисини кутяпти
«Барселона» марказий ҳимоячиси Эрик Гарсия қишки трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин.
Журналист Экрем Конур тарқатган маълумотга кўра, футболчига Англия премьер-лигасининг уч клуби – «Тоттенхэм», «Астон Вилла» ва «Ньюкасл»дан жиддий қизиқиш бор. Шунингдек, Гарсия номзоди ПСЖ, «Рома», «Интер» ва «Комо» скаутлари диққат марказида турибди.
«Барселона» раҳбарияти 25 ёшли ҳимоячини сотиш тарафдори эмас. Бироқ таклиф 50–55 миллион евро атрофида бўлса, каталонияликлар музокара столига ўтиришга тайёр экани айтилмоқда.
Янги мавсумда Гарсия Испания чемпионатида учта учрашувда майдонга тушди, аммо гол ёки голли пас билан ажралиб тура олмади.

Фикрлар