Евлоев ва Стерлинг жанг қилади(ми?)
UFC нинг ярим енгил вазн тоифасидаги Мовсар Евлоев(18-0) Алджамейн Стерлинг(24-4)га мурожаат қилиб, 24 август куни "UFC Fight Night 243" нинг асосий тўқнашувида жанг қилишга чақирди.
"Алжо, мен UFC расмийлари билан алоқада бўлдим ва улар биз 24 август куни, беш раунд бўладиган жангда октагонга чиқишимизни тасдиқлади. Агар мен билан курашиш ниятингиз бўлмаса, вақтимни беҳуда сарфламанг”, — деб ёзди Евлоев ижтимоий тармоқларда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Евлоев UFC ярим енгил вазн тоифасидаги барча жангчиларни бутунлай мағлуб қилишга ваъда берганди.
Фикрлар