Эвра мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин
"Манчестер Юнайтед" клуби ва Франция терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Патрис Эвра тез орада мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.
38 ёшли мутахассис ўзининг инстаграмдаги саҳифасида Массимилиано Аллегри ва Франко Бальдини каби машҳур мураббийлар билан бирга ўйин томоша қилаётган суратни жойлаштирди.
Маълумот учун, Эвра фаолияти давомида "Марсал", "Монца", "Ницца", "Монако", "Манчестер Юнайтед", "Ювентус", "Марсель" ва "Вест Хэм" каби жамоаларда тўп сурган. Франция терма жамоаси сафида эса 81та ўйинда ўйинда майдонга тушган.ф
Фикрлар