Еврони барбод қилган Мбаппе: Мен кетаман!
Дунёнинг энг зўр футболчиларидан ҳисобланган Килиан Мбаппе Франция терма жамоасини Европа чемпионига айлантира олмади.
25 ёшли ҳужумчининг Германия майдонларидаги ўйини кўп танқидларга сабаб бўлди. Ярим финалда францияликлар Испания терма жамоаси томонидан тор-мор этилди – 1:2.
Мусобақани тарк этган Килиан Мбаппе ўз фикрларини билдирди.
- Испанияликлар учрашувни биздан кўра яхши ўтказишди. Бу учрашувни қайта томоша қилиб чиқиг керак. Биз иккита голни жуда тез ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда мағлубиятдан қутилиб қолиш учун вазиятлар бўлди, лекин буни уддалай олмадие.
Мусобақа бой берилди. Мен Европа чемпиони бўлмоқчи эдим, ўхшамади. Олдинги интилишимиз керак. Мавсум жуда узоқ давом этди, мен таътилга кетяпман, дам олишим керак ва бу менга катта ёрдам беради.
Уйга кетяпман, менга таътилг керак. Шундан сўнг янги ҳаётга қадам қўяман, - деди Килиан Мбаппе.
Фикрлар