Европа лигаси. ЦСКА 1/8 финалга чиқди
Ads

Ҳозиргина, Европа лигаси 1/16 финал босқичи доирасида Россиянинг ЦСКА ҳамда Сербиянинг "Црвена Звезда" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.

Москвалаги "ВЭБ-Арена" стадионида кечган баҳснинг биринчи бўлими сўнггида Алан Загоев томонидан киритилган ягона гол "армиячилар"га ғалаба келтирди.

Сербиядаги баҳсда 0:0 ҳисоби қайд этилгани боис, Виктор Гончаренко бошқарувидаги ЦСКА 1/8 финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди.

Европа лигаси. 1/16 финал. Жавоб ўйини

ЦСКА (Россия) – “Црвена Звезда” (Сербия) 1:0 (1:0, 0:0)

Гол: 1:0 – 45 Дзагоев.

ЦСКА – Акинфеев, Игнашевич, Васин (Набабкин, 26), Фернандес, Березуцкий, Дзагоев, Кучаев, Натхо, Вернблум, Витиньо (Миланов, 77), Муса.

“Црвена Звезда” – Борян, Савич, Родич, Стойкович, Доналд (Срнич, 78), Йовичич (Рачич, 88), Ле Таллек, Крстичич, Радонич (Аджич, 88), Пешич, Бен-Набуан.

Огоҳлантиришлар: Ле Таллек (49), Вернблум (51), Березуцкий (66), Стойкович (69), Кучаев (83).