Европада кутилмаган тўпурар чиқди

Европа нашрлари қитъа чемпионатларида энг кўп гол ураётган ҳужумчилар рейтингини тузиб чиқди.

Ушбу рейтингга Германия, Англия, Австрия, Бельгия, Шотландия, Испания, Франция, Греция, Италия, Нидерландия, Португалия, Россия, Швейцария, Туркия ва Украина чемпионатлари тўпурарлари киритилган.

Унга кўра, биринчи ўрин Бундеслига кашфиёти Серу Гирассига тегди. “Штутгарт” ҳужумчиси еттинчи учрашувида голлари сонини 13 тага етказиб олди.

Кучли ўнлик қуйидагича кўриниш олди:

1) Серу Гирасси (27 ёш/“Штутгарт”/Гвинея) – 13 гол, 7 та учрашув (614 дақиқа ўйнаган)

2) Сантьяго Хименес (22 ёш/“Фейеноорд”/Мексика) – 12 гол, 8 та учрашув (644 дақиқа)

3) Лаутаро Мартинес (26 ёш/ “Интер”/Аргентина) – 10 гол,  8 та учрашув (636 дақиқа)

4) Вангелис Павлидис (24 ёш/ “АЗ Алкмар”/Греция) – 10 голо, 8 та учрашув (685 дақиқа)

5) Матео Кассиерра (26 ёш/ “Зенит”/Колумбия) – 9 гол, 10 та учрашув (791 дақиқа)

6) Ҳарри Кейн (30 ёш/ “Бавария”/Англия) – 8 гол, 7 та учрашув (602 дақиқа)

7) Мауро Икарди (30 ёш/ “Галатасарай”/Аргентина) – 8 гол, 8 та учрашув (654 дақиқа)

8) Жуд Беллингем (20 ёш/ “Реал”/Англия) – 8 гол, 8 та учрашув (677 дақиқа)

9) Эрлинг Холанд (23 ёш/ “Манчестер Сити”/Норвегия) 8 гол, 8 та учрашув (710 дақиқа)

10) Кевин Денки (22 ёш/ “Серкль Брюгге”/Того) – 8 гол, 10 та учрашув (895 дақиқа)

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!