ФАКТ! "Реал" ЕЧЛдаги 108-рақибини мағлуб этди

УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-тури доирасида Мадриднинг “Реал” клуби сафарда Португалиянинг “Брага” жамоаси билан ўйнади. Учрашув 2:1 ҳисобида Карло Анчелотти шогирдларининг ғалабаси билан якунланди.

"Squawka" нашри хабарига кўра, "қироллик клуби" ушбу турнирдаги 108-рақибини мағлуб этди. Бу мутлақ рекорддир.

Маълумот учун, уч турдан сўнг Мадрид клуби гуруҳда 9 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Кейинги турда "қаймоқранглилар" "Сантьяго Бернабеу"да “Брага”ни қабул қилади. Ўйин 8 ноябрь, чоршанба куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!