Фарғонада Ўзбекистон чемпионати ўтказилди

Жорий йилнинг 16-18 апрель кунлари Фарғона олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида белбоғли кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати беллашувлари бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик тақвим-режасидан ўрин олган ушбу мусобақада мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 300 нафарга яқин полвонлар ғолиблик учун кураш тушишди. 
Мусобақанинг биринчи куни дастлаб тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Унда Фарғона вилояти спорт  бошқармаси бошлиғи Нодирбек Ҳакимов ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси вакиллари иштирок этиб, спортчиларга омад тилашди. 
Мусобақа регламентига мувофиқ, эркаклар белбоғли курашнинг белбоғли кураш ва эркин йўналишида 9 та вазн тоифасида, аёллар эса белбоғли курашнинг эркин йўналишида 7 та вазнда куч синашишди. 
Муросасиз ва қизғин тарзда ўтган икки кунлик беллашувларнинг якуний натижаларига кўра қуйдаги полвонлар ўз вазн тоифаларида биринчи ўринни қўлга киритиб, чемпионликка эришди. 
Эркаклар (белбоғли кураш йўналиши) 
52 кг. Умарали Акбаралиев (Тошкент в.), 57 кг. Жамолиддин Неъматуллаев (Наманган), 62 кг. Мардонбек Кимсанбоев (Андижон), 68 кг. Ойбек Султонов (Андижон), 75 кг. Самандар Анваров (Фарғона), 82 кг.Илҳом Машрабов (Андижон), 90 кг. Камолиддин Рўзибоев  (Андижон), 100 кг.  Нодирбек Аҳатжонов (Тошкент в.), +100 кг. Аъзамжон Анваржонов (Андижон). 
Аёллар (эркин йўналиш) 
48 кг. Одина Тожибоева (Фарғона), 52 кг. Фарангиз Абдунабиева (Сирдарё), 58 кг Муслима Аҳмедова (ЎзДЖСТСУ), 66 кг. Марварид Шодмоналиева (Андижон), 70 кг. Зулайхо Зайниддинова (Наманган), 76 кг. Дилафрўз Мамажонова (Наманган), +76 кг. Саҳобат Шералиева (Фарғона).
Эркаклар (эркин йўналиш) 
52 кг. Азизбек Кенжаев (Фарғона), 57кг. Абдулаҳад Носиров (Наманган), 62 кг. Жумабой Амиров (Тошкент ш.), 68 кг. Диёрбек Полвонбоев (Фарғона), 75 кг. Муроджон Хамидов (Наманган), 82 кг. Парвозбек Козимов (Андижон), 90 кг. Азамат Мўминов (Андижон), 100 кг. Обидали Мавлонов (Фарғона), +100 кг. Муҳаммад Турсунов (Андижон). 
Ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. 
Таъкидлаш жоиз, мазкур чемпионатда кучли учликдан жой олган спортчилар терма жамоага жалб этилади ва жорий йилги халқаро мусобақаларда иштирок этади. 


 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!