Файзуллаевнинг жамоадоши кутилмаганда таркибдан четлатилди!
Илья Помазун манфаатларини ҳимоя қилаётган футбол агенти Алексей Сафонов ЦСКА раҳбарияти дарвозабонни жамоадан четлатганин тасдиқлади.
Бунга Илья Помазуннинг интервьюда журналистлар саволига жавоб бериб, ашаддий рақиб – “Спартак”га ўтишга тайёрлигини таъкидлагани сабаб бўлди.
- Ҳа, шундай бўлди. Ильяга Нобель Арустамянга ьерган интервьюсидаги гаплари клуб хўжайинларига ёқмаганини тушунтиришибди. Трансфер ойнасининг якуни бўлгани учун бир неча кундан бери у билан бафуржа гаплаша олганим йўқ.
ЦСКАнинг “Зенит” билан учрашувидан кейин клуб раҳбарияти билан гаплашиб, масалани ечишга ҳаракат қиламиз. Асосий вазифамиз ҳеч бир томонга зиён етказиб қўймаслик.
Бу вазиятдан шов-шув ясалишини истамайман. Ҳозир айбдор қидирадиган пайт эмас. Бор мақсадимиз дарвозабоннинг машғулотларда тўлиқ қатнашишини таъминлаш. ЦСКАдагилар ҳам бу ўйинчи муҳим актив эканини тушуниб туришибди. Илья ҳам ўзига зарар етказадиган иш қилмайди, - деди Алексей Сафонов.
Фикрлар