Фелиш: Болалигимдан "Барса" мухлисиман
Жоау Феликс "Барселона"га ўтиш ҳақида гапирди.
Каталония клуби португалиялик ярим ҳимоячини трансфер ойнасининг сўнгги кунида "Атлетико"га ижарага берди.
“Мен қанчалик бахтли эканлигимни ҳамма билади. Мен бу клубга ўтиш учун қаттиқ ҳаракат қилдим. Бу менинг болалик орзуим, мен бу ерга ёрдам бериш учун келдим ва бу ажойиб мавсум бўлишига умид қиламан. Бу ўзига хос нарса ва мен узоқ вақтдан бери орзу қилган нарсам.
Улар менга қизиқишларини айтишганда, мен жуда хурсанд бўлдим. Мен "Барса"ни болалигимдан кузатиб келаман ва доим ушбу клуб мухлиси бўлганман. Унвонлар учун курашмоқчиман. Чемпионлар лигаси ҳар доим менинг орзуимдаги кубок бўлган. Биз ғалаба қозонишни истаймиз", - деди Феликс.
Фикрлар