Фелиш дебютидаёқ "Челси" тарихига кирди
Жоау Фелиш "Челси"даги дебютида қизил карточка олди. Бош ҳакам Дэвид Кут португалиялик футболчига тўғридан-тўғри карточка кўрсатди. Сабаби, футболчи "Фулхэм" ҳимоячиси Кенни Тетенинг оёғига бутсасининг таг қисми билан зарба берди.
23 ёшли ҳужумчи "Челси" тарихида Премьер-лигадаги дебют учрашувида қизил карточка олган биринчи футболчига айланди. Бу ишни охирги марта фаолиятини якунлаган футболчи Федерико Фасио 2014 йилда "Тоттенхэм" сафида "уддалаган".
Эслатиб ўтамиз, Фелиш лондонликлар сафига чоршанба куни "Атлетико"дан ижарага олинганди.
Фикрлар