«Фенербахче» Мбаппега кўз тикмоқда
Туркиянинг машҳур клуби «Фенербахче» ёзги трансфер бозори учун янги номзодни кўзламоқда. Истанбул жамоаси Франциянинг «Лилль» клуби вингери Этан Мбаппени ўз сафига қўшиб олиш ниятида. Этан — «Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг укаси ҳисобланади.
Журналист Экрем Конур тарқатган маълумотга кўра, «Фенербахче» футболчини эркин агент сифатида, яъни текинга олиб келишни режалаштирмоқда. Этан Мбаппенинг «Лилль» билан амалдаги шартномаси келаси ёзга қадар амал қилади.
Маълум қилинишича, «Фенербахче» трансфер сиёсатида асосий эътиборни ёш футболчиларга қаратган. Чунки Туркия чемпионати қоидаларига мувофиқ, 23 ёшга тўлмаган футболчилар легионерлар лимитига киритилмайди. Этан Мбаппега ҳозир 19 ёшда.

Фикрлар