Фердинанд: "Бруну бизнинг сардоримиз"

CHERY AUTO

Рио Фердинанд Бруну Фернандешнинг "Ал-Ҳилол"га ўтишдан воз кечганини ижобий баҳолади. 
 
"Сизларга очиғини айтаман: ўзим "йўқ" деб айта олармидим, билмайман. У 30 ёшда,МЮ клубида муаммолар бор. Аммо Бруну қолмоқда, у бизнинг энг яхши тўпурар, энг яхши ассистент, энг кўп гол вазиятларини яратган ва яна кўп нарсаларни амалга оширмоқда, у бизнинг сардоримиз. 
 
Бугун эрталаб уйғонганимда, бундан ортиқ бахтли бўлолмасдим ва унга хабар юбордим. Тафсилотларга тўхталмайман, лекин у улкан инсон"
- деди МЮнинг собиқ ҳимоячиси. 
 
Маълумот ўрнида, бир неча кун олдин португалиялик ярим ҳимоячига Саудиянинг "Ал-Ҳилол" клубидан яхши ойлик маош эвазига яхши тарклиф тушаётган эди. Бироқ, футболчи жамоада қолишни афзал кўриб, рад жавобини берди.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!