Асосий мазмунга ўтиш

MMA

Фергюсон: Хабибга тупурдим

Изоҳлар: 0

Америкалик жангчи журналистларнинг Хабибга қарши жанг борасида йўллаган саволларига жавоб берди.

"Конор ва Хабиб мавзусини ёпиш керак. Ҳозир ундан ҳам муҳимроқ нарсалар бор. Хабибга қарши жанг ҳақида ўйламаяпман. Олдинда мени "UFC 249" кутиб турибди. 

Хабибга тупурдим. Мен ўз камаримни учинчи бор ҳимоя қиламан. Менинг камарим ҳақиқий. Айнан мана шу камар чемпионлик унвонини кўтариб юради", - дейди Фергюсон.

Хабиб ва Фергюсон жанги бешинчи бор бекор қилингандан сўнг, Тони 9 май (Тошкент вақти билан 10 май) куни Жастин Гетжига қарши енгил вазн тоифаси вақтинчалик камари учун октагонга кўтарилади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ