Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Фермин Лопес Фликнинг талаблари ҳақида гапирди

Abdukarim Atayev
Изоҳлар: 0

«Барселона» яримҳимоячиси Фермин Лопес ўтган мавсум 48 ўйинда 13 гол уриб, 17 голли пас берди

«Барселона» яримҳимоячиси Фермин Лопес жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ундан майдонда нимани талаб қилаётгани ҳақида гапириб берди.

«Бўш зоналарга кириб бориш, жарима майдонига тезда қўшилиш, дарвозага зарбалар йўллаш, голли паслар бериш ва имкони борича тўпни йўқотмаслик. Мураббий менинг имкониятларимни яхши билади», — дея Лопеснинг сўзларини келтиради Barça Universal.

«Барселона» тарбияланувчиси ўтган мавсум барча мусобақалар доирасида 48 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 17 та голли пас муаллифига айланди.

Каталония клуби янги мавсумдаги илк расмий учрашувини 23 август куни «Эльче»га қарши ўтказади. Ла Лиганинг биринчи турига тегишли ушбу беллашув Москва вақти билан соат 22:30 да бошланади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ