Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Фермин Лопес: «Мен билан Ольмо ўртасида соғлом рақобат бор»

«Барселона» футболчиси Фермин Лопес асосий таркиб учун курашда жамоадоши Дани Ольмо билан соғлом рақобат борлигини айтди.

«Барселона» яримҳимоячиси Фермин Лопес жамоадоши Дани Ольмо билан асосий таркиб учун кураш ҳақида фикр билдирди.

«Бу жуда яхши рақобат, чунки Ольмо – ажойиб футболчи. Ҳар биримиз берилган имкониятдан унумли фойдаланишга, майдонда қўлимиздан келганича ўйнашга ҳаракат қиламиз. Лекин майдондан ташқарида муносабатларимиз жуда яхши. Орамизда соғлом рақобат бор», – дея Ферминнинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.

Жорий мавсумда Фермин «Барселона» таркибида барча мусобақалар доирасида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 7 та голли узатма амалга оширди.

Испания чемпионатининг навбатдаги турида «Барселона» сафарда «Атлетико»га қарши баҳс олиб боради.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ