Фермин Лопес тарихга кирди

CHERY AUTO

"Барселона" ярим ҳимоячиси Фермин Лопес Чемпионлар лигасида каталонияликлар сафида хет-трик қайд этган биринчи испан футболчисига айланди.

Tecno

Гап шундаки, 22 ёшли футболчи кеча тунда Чемпионлар лигаси доирасида Грециянинг "Олимпиакос" жамоасига қарши кечган баҳсда 3 та гол урди ва жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди. Ушбу натижадан сўнг ярим ҳимоячи "Барселона" сафида ЕЧЛда хет-трик қайд этган биринчи испаниялик футболчига айланди. Бундан ташқари, 2016 йилги мавсумда Лукас Пересдан сўнг Чемпионлар лигасида бир ўйинда учта гол урган илк испан футболчиси бўлди.

Маълумот учун, Фермин жорий мавсум "кўк-анорранглилар" сафида умумий 7 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию