Фернандеш қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси ва сардори Бруну Фернандеш жароҳати сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди. 31 ёшли португалиялик АПЛнинг 17-туридан ўрин олган "Астон Вилла"га (1:2) қарши ўйинда биринчи бўлим охирида жароҳат олди ва иккинчи бўлимга чиқа олмади.
The Telegraph нашрининг ёзишича, юмшоқ тўқималаридаги жароҳат туфайли Бруну камида бир ой майдонга туша олмаслиги мумкин.
Эслатиб ўтамиз, хавбек МЮ сафида соғлиғи туфайли бор-йўғи икки марта - 2021/22-йилги мавсумда бир ўйинни касаллиги туфайли ва 2023/24-йилги мавсумда икки ўйинни тиззасидан олган жароҳати туфайли ўтказиб юборган.
Жорий мавсумда Фернандеш Англия чемпионатининг 17 ўйинида 5 гол ва 7 голли узатмага муаллифлик қилган.



Фикрлар