Фернандо Вердаскодан ажойиб ғалаба

“Argentina Open – 2018” мусобақасининг биринчи даврасида испаниялик Фернандо Вердаско ғалаба қозонди.

У мазкур баҳсда бразилиялик Тьяго Монтейрога қарши кортга чиқиб, якунда 6:2, 7:5 ҳисобида зафар қучди. Шунингдек,  португалиялик Гаштао Элиаш ва испаниялик Роберто Карбальес-Баэна учрашувида 6:2, 6:4 ҳисобида қайд этилди.

Энди турнирнинг иккинчи даврасида Вердаско мезбон теннисчи Гвидо Пельяга қарши куч синашса, Элиаш аргентиналик Федерико Дельбонисга қарши кортга чиқади.

Sports.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)