Фернандо Вердасконинг кучи Григор Димитровга етмади

Барселона шаҳрида Профессионал теннисчилар уюушмаси томонидан ўтказилаётган "Barcelona Open Banc Sabadell" мусобақасида иккинчи давра баҳслари давом этмоқда.

Ушбу босқичда испаниялик Фернандо Вердаско ва болгариялик Григор Димитров ўзаро куч синашди. Унда Фернандо рақибига 2:6, 7:6, 3:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди

Шу тариқа, Г.Димитров турнирнинг учинчи даврасида чилилик Николас Харрига қарши кортга чиқадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!