"Феррари" пойгачисига энг кучсиз жамоадан бошқа вариант қолмади
Auto Motor und Sport шарҳловчиси Майкл Шмидт хабарига кўра, Сайнс ва "Уилямс" ўзаро музокараларни давом эттирмоқда. Қайд этилишича, "Уилямс" ҳозирда Карлосга 4 йиллик шартнома таклиф қилмоқда. Лекин, келишув 2+1+1 схемаси бўйича тузилади. Сайнс "Уилямс"нинг муваффақияти тезлашмаса, 2026 йил охирида жамоани тарк этиши мумкин. Лекин буни акси бўлса, испаниялик пилот 2028 йилгаҳса жамоада қолади.
Шунингдек, "Ауди" ҳали ҳам Сайнсга даъво қилмоқда, бироқ у “Формула 1” энди кириб келадиган жамоанинг мувоффақиятига кўзи етмаяпти.
Бундан ташқари, Шмидт бошқа жамоаларнинг трансферлар борасидаги сўнгги маълумотлар ҳақида гапирди. 18 ёшли Оливер Берман келаси мавсумда 100 фоиз "Ҳаас" шарафини ҳимоя қилади, Эстебан Окон эса катта эҳтимол билан унинг шериги бўлади.
РБ жамоасида Лиам Лоусон ҳали ҳам Даниел Риккардони алмаштириш имкониятига эга, аммо раҳбарият сентябрь бошидан кечиктирмай якуний қарорни қабул қилиши керак.
Фикрлар