ФИФА ЖЧ-2026 чипталар савдосидан қарийб 4,5 миллиард евро даромад олди
ФИФА сўнгги жаҳон чемпионати чипта сотувидан 4,49 миллиард евро даромад олиб, аввалги мусобақага нисбатан беш баравар кўпроқ тушум қилди.
The Times нашрининг турнир молиявий кўрсаткичларидан хабардор манбаларга таяниб хабар беришича, ФИФА Жаҳон чемпионати-2026 чипталарини сотиш орқали қарийб 4,49 миллиард евро ишлаб топган.
Бу кўрсаткич Қатарда ўтказилган ЖЧ-2022да чипталар савдосидан тушган даромаддан беш баравардан кўпроқни ташкил этади.
Тушум ФИФАнинг дастлабки 2,96 миллиард евролик прогнозидан ҳам ошиб кетди. Натижада ташкилотнинг Жаҳон чемпионати-2026дан умумий даромади 13,47 миллиард еврога етди.
2026 йилги мундиалдаги учрашувлар сони 64 тадан 104 тага ошган бўлса-да, манбага кўра, даромаднинг кескин ўсишига асосан чипталар нархини талабга қараб белгилаш ва ФИФАнинг расмий платформасида қайта сотилган чипталар учун ундирилган 30 фоизлик комиссия сабаб бўлган. Сотувчилар чипталарни дастлабки нархидан бир неча баравар қимматга таклиф қилиш имконига эга бўлган.
Аввалроқ ФИФАнинг мусобақа чипталари нархи ва савдосига оид сиёсати мухлислар уюшмалари томонидан кескин танқид қилинган эди.

Изоҳлар (0)