ФИФА "ЖЧ-2026"дан даромад олишнинг янги усулини топди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Жаҳон чемпионати – 2026 старт олиши арафасида ФИФА мухлислар учун янги пуллик хизматни йўлга қўйди.

The Athletic нашри хабар беришича, энди фанатлар 79 доллар тўлаб, ўйин бошланишидан олдин стадионнинг катта экранида ўз исми ёки қисқа хабарини чиқариши мумкин. Ушбу хизматдан фойдаланганлар учун матнлар старт свистигича аренанинг электрон таблоларида намойиш этилади.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати 11 июнда старт олади ва тарихда илк бор 48 та миллий терма жамоа иштирок этади. Мусобақа учта давлат — АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудида ўтказилади.

Қўшимча тарзда шуни таъкидлаш лозимки, ЖЧ-2026 учрашувларининг матнли онлайн трансляциялари бизнинг порталимизда ҳам тақдим этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!